Самарқанддаги хонадонда газ портлаши оқибатида бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлди
Кадр: Youtube / Kun.uz
Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги хонадонда газ портлаши оқибатида бир оиланинг 4 аъзоси вафот этди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов мазкур ҳолат юзасидан «Халқ сўзи»га маълумот берди.
Билдирилишича, ҳодиса бугун, 22 октябрь куни соат 05:52 лар атрофида туман марказидаги Мустақиллик маҳалласида жойлашган хонадонлардан бирида содир бўлган. Дастлабки тахминларга кўра, портлашга хонадонда газ тўпланиб қолиши ва хонадон эгаси буни билмаган ҳолда чироқни ёқиши сабаб бўлган.
Портлаш оқибатида Р.С. (52 ёш), М.С. (55 ёш) ҳамда уларнинг фарзандлари Ф.Х. (22 ёш) ва Д.Х. (17 ёш) воқеа жойида табиий газдан захарланиш ва уйда келиб чиққан ёнғин оқибатида куйиш тан жароҳатлари олиб вафот этган..
Ҳозирги кунда туман прокуратураси томонидан вафот этган шахсларнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланган. Шунингдек, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг