Самарқандда юз берган ЙТҲда талаба йигит ҳалок бўлди 

15:22 23 Май 2024 Жамият
369 0

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унга кўра, ҳодиса оқибатида СамДУнинг 4-босқич талабаси ҳалок бўлган.

Кейинчалик Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгашининг Telegram каналида талаба йигитнинг вафоти юзасидан таъзиянома эълон қилинди. Унда қайд этилишича, марҳум ташкилотнинг педагогик таълим йўналиши координатори бўлган.

Вилоят ЙҲХБнинг маълумот беришича, жорий йилнинг 21 май куни соат 23:30 атрофида Талабалар хиёбони кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган Д.Э.ни Nexia-2 автомашинаси уриб кетган. 

Талаба йигит шаҳардаги тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Аммо, у олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Kun.uz нашрининг ижтимоий тармоқдаги изоҳларга таяниб ёзишича, талаба йигитни пойга уюштирган машиналардан бири уриб юборган бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?