Самарқандда юк машинаси ёниб кетди

17:15 13 Апрель 2025 Жамият
271 0

Видеодан кадр: «Халқ сўзи»

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида «Isuzu» русумлик юк машинаси ёниб кетди. Вилоят ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 13 апрель куни соат 14:15 да Оқдарё тумани «Кумушкент» МФЙдан ўтувчи М-39 «Самарқанд-Қарши» автомагистраль йўлининг 19-километрида содир бўлган.

Вилоят ФВБга келиб тушган хабарга кўра, воқеа жойига 2 та Ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:22 да етиб бориб, 8 дақиқа ичида ёнғинни бартараф қилган.

Аниқланишича, «Isuzu FV-10000» русумли юк машинаси Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи фуқарога тегишли бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ёки бошқа бир фуқаро тан жароҳати олмаган.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Шу ўринда вилоят ФВБ барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?