Самарқандда сотувчи йигит «самосуд» қилинди
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган савдо дўконларидан бирида сотувчи аёвсиз калтаклангани тасвирланган видеолар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан «Халқ сўзи»га маълумот берди.
Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 22 сентябрь куни соат 18:30 ларда Ургут тумани «Мерганча» маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо дўконларидан бирида содир этилган.
Ўша куни 32 ёшли фуқаро Х.М. ўзининг уч нафар таниши билан бирга дўконга бориб, бир кун олдин укаси ва ушбу дўконда савдо қилаётган 29 ёшли С.Ш. ўртасида келиб чиққан ўзаро келишмовчиликни важ қилиб, С.Ш.ни уриб тан жароҳати етказган.
Видеодан кўриш мумкинки, Х.М. дўконга бостириб кириб, С.Ш.ни аёвсиз калтаклаётган бир вақтда уларни ажратишга ҳаракат қилаётган эркак бир неча киши томонидан ушлаб турилган. «Самосуд» жараёнини томоша қилиш учун йиғилган фуқаролар эса безорилик ҳолатини бепарволарча кузатган.
Вилоят ИИБнинг бизга маълум қилишича, юқоридаги ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг