Самарқандда сифатли янги буғдой нави яратилди
Абдулазиз Йўлдошев/«Халқ сўзи». Нон, нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган кузги юмшоқ буғдойга талаб юқори. Бундай рақобатбардош навни яратиш учун кўплаб омилларни ҳисобга олиш керак. Нафақат доннинг ҳосилдорлиги, балки униб чиқиши, жойлашиши, касалликларга чидамлилиги ҳам муҳим ўрин тутади. Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти ҳамда «Фарбома селект» илмий уруғчилик фермер хўжалиги ҳамкорлигида кузги буғдойнинг ҳосилдорлиги ва сифат кўрсаткичлари юқори бўлган, ташқи муҳитнинг абиотик ва биотик омилларига чидамли янги нави яратилди.
— Кейинги йилларда 15-20 минг гектар майдонларимизда кузги юмшоқ буғдойнинг интенсив типдаги «Жасмина» ва «Фарбома» навлари экилмоқда, — дейди Агроинновациялар ва тадқиқотлар институти профессори Ғулом Ғайбуллаев. — Илмий изланишлар давомида интенсив типдаги юмшоқ буғдойнинг «Самарқанд», «Ўзбекистон 30», арпанинг «Бек» навига асос солиб, қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига юбордик. Сифатли янги буғдойнинг «Самарқанд» нави Давлат реестрига истиқболли нав сифатида киритилди. Мазкур янги навнинг бирламчи уруғчилиги йўлга қўйилди. Келгусида ушбу нав 10-15 минг гектар майдонларга экилиши кутилмоқда.
Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти миллий марказлар билан биргаликда, ғаллачиликда илғор Германия, Жанубий Корея, Россия Федерацияси билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг