Самарқандда Швейцария билан ҳамкорликда янги лойиҳага старт берилди

13:55 16 Ноябрь 2022 Жамият
455 0

Фото: Халқ сўзи

Самарқандда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилиши режалаштирилган «Зарафшон дарёси ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда бошқариш» лойиҳасига старт берилди.

Мазкур лойиҳа трансчегаравий ҳамкорликни янада самарали ривожлантиришда катта роль ўйнайди. Зарафшон дарёси ҳавзасидаги давлатлар ва хусусий манфаатдор томонларга сув ресурсларини самарали ва иқлимга чидамли тарзда бошқаришда ишончли маълумотларга таяниб, сув ресурсларидан тенг ҳуқуқда фойдаланишларига замин яратади. Масъуллар томонидан секторлараро кесимда сув сиёсатини ислоҳ қилиш, янада самаралироқ минтақавий назоратни йўлга қўйиш ҳамда далилларга асосланган база кўринишидаги маълумотларга эга бўлишади.

Мазкур лойиҳа асосида Швейцариянинг “CARITAS” ва Марказий Осиё минтақавий экология маркази томонидан Самарқанд шаҳрида семинар ташкил қилинди. Тадбир ҳамкорлар томонидан лойиҳа ишланмаси ва унинг таҳлили, бугунги кунда жойларда ўтказилган баҳолаш натижалари бўйича янгиланган маълумотлар ҳамда швейцариялик меҳмонларнинг кўргазмали тақдимотлари билан янада қизғин ўтди. Иштирокчилар муҳим масалалардан бири – ер ости сувларидан фойдаланиш, глобал иқлим ўзгаришининг сув ресурсларига таъсири, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалаларига эътибор қаратишди.

Семинар давомида Тожикистон ҳамда Швейцариядан ташриф буюрган ҳамкорларга Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси, Сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган стартегияси доирасида Самарқанд вилоятида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Томонлар лойиҳа доирасида келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирларни келишиб олдилар.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер