Самарқандда «шахмат кафеси» очилди

12:13 03 Апрель 2021 Спорт
580 0

Кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида “Chess cafe” ўз фаолиятини бошлади. Шахмат кафесини очиш ташаббуси маҳаллий тадбиркор Комилжон Неъматовдан чиқди.

— “Chess cafe"ни очиш ғояси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори эълон қилинганидан кейин туғилди. Бу жойда сиз шахмат ўйнашингиз ҳамда мазали уйғур ва миллий таомларни татиб кўришингиз мумкин, — деди тадбиркор Комилжон Неъматов.

Мазкур кафе шахмат ихлосмандларига мўлжалланган бўлиб, “Chess cafe«нинг интерьери сизга уйдаги муҳитни тақдим этади. Бу ерда сиз ишдан кейин мириқиб шахмат ўйнашингиз ҳамда кечки нонуштага мазали таомларни тановул қилишингиз мумкин.

Шунингдек, ушбу кафеда шахмат бўйича мусобақаларни ўтказиш, шахмат дарслари ва турли партияларни таҳлил қилиш учун махсус жойлар ҳам кўзда тутилган.

Бир сўз билан айтганда, “Chess cafe«да шахмат ихлосмандлари ақл гимнастикасининг сеҳрли оламига саёҳат қилишлари мумкин!

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?