Самарқандда қурилиш, уй-жой ва сув таъминотидаги қонунбузилишлар бартараф этилди
2025 йилнинг биринчи ярмида Самарқанд вилоятида қурилиш, кўп квартирали уй-жой фонди ва сув таъминоти соҳаларида кенг қамровли текширувлар ўтказилди.
Қурилишда — 2 925 та объектда 18 мингдан ортиқ мониторинг ўтказилиб, 10 мингдан зиёд кўрсатма берилди. Сифатсиз ишлар аниқланган 524 ҳолатда қурилиш буздирилди, 544 ҳолатда маъмурий жарима қўлланилди. 4 та ташкилот лицензиясидан маҳрум этилиши учун тақдимнома киритилди.
Уй-жой фондида — 1 393 та уй текширилиб, 197 та қонунбузилиш қайд этилди. Ер тўла ва умумий ҳудудларда 57 та ноқонуний қурилиш аниқланди.
Сув таъминотида — 257 та иншоот текширилиб, 145 та камчилик топилди. 240 та ноқонуний уланиш ва 9 та ҳисоблагич кўрсаткичини ўзгартириш ҳолати фош этилди. Корхоналарга 11,6 млрд сўмлик қўшимча тўлов ҳисобланди, 11 та ҳолат ҳуқуқни муҳофаза органларига юборилди.
Инспекцияга кўра, барча қонунбузилишлар бартараф этилди ва масъулларга қоидабузарликка йўл қўймаслик бўйича огоҳлантириш берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг