Самарқандда Ўзбек тили байрами кенг нишонланмоқда
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллиги муносабати билан Самарқандда дастлаб Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ва шаҳар ҳокимлиги масъуллари, ёзувчи ва шоирлар, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ва талабалар, умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари, ҳарбийлар, миллий маданий марказлар, маҳаллалар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов маросим қатнашчиларини Ўзбек тили байрами билан табриклади. Шунингдек, тадбирда вилоят фаоллари, олимлар сўзга чиқиб, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишининг аҳамияти ҳақида гапиришди. Талабалар шеърлар ўқиди. Дил изҳорларидан кейин буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилди.
Байрам тадбирлари барча ташкилотлар, таълим муассасаларида давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг