Самарқандда ўтган йили қарздорлардан 141,7 миллиард сўмдан ортиқ алимент пуллари ундириб берилди
Фото: Халқ сўзи
Бу ҳақида Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида 2022 йилда амалга оширилган ишлар, шунингдек, мазкур соҳадаги ислоҳотларга бағишланган матбуот анжуманида Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи Cуръат Жабборов маълум қилди.
Қайд этилганидек, МИБ вилоят бошқармаси органларида жорий йилнинг 1 январь ҳолатига алимент тўловларини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари 35 минг 396 тани ташкил қилади.
2022 йил давомида бу тоифадаги ижро ишлари бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда масжидлар имом-хатиблари билан ҳамкорликда қарздор ва ундирувчилар ўртасида олиб борилган профилактик суҳбатлар, кўрилган бошқа чора-тадбирлар натижасида 7 минг 555 та ёш оила яраштирилди.
Шунингдек, бандлик ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда 2 минг 886 нафар алимент тўловчи қарздор оталар ишга жойлаштирилиб, уларнинг доимий бандлиги таъминланди ва алимент ундирувлари уларнинг иш ҳақларини маълум миқдорига қаратилди.
Шу билан бирга қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида алимент тўловларини тўлашдан мунтазам равишда бўйин товлаб келган жами 1 минг 100 нафар қарздор тегишли тартибда маъмурий ва 139 нафари жиноий жавобгарликка тортилди.
Бу соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш мақсадида вояга етмаганларнинг алимент пулларини ҳисоблаш ва тўлаш устидан автоматлаштирилган назорат тизими йўлга қўйилди. Яъни ҳар бир алимент олувчи фуқаро номига шахсий банк пластик картаси очилди. Бу орқали алиментларни етказишдаги почта харажатлари тежалмоқда, яъни ундирувчи алимент пулини ҳеч қандай ушланмаларсиз тўлиқ олиш имкониятига эга бўляпти. Алимент пуллари ҳафталаб, ойлаб почта алоқа бўлимларида қолиб кетмайди. Энг муҳими, алиментларни ойма-ой, сўзсиз тўлаб борилишини онлайн назорат қилиш имкони яратилди.
Мамлакатимиз иқтисодиёти ривожининг базавий асосларидан бири - банк кредит сиёсатини такомиллаштириш, кредит қайтуви ва айланмаси тизимини барқарорлаштириш ҳам энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
Ўтган йили Бюронинг вилоят бошқармаси органлари томонидан банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ жами 1,9 триллион сўмлик 34 минг 622 та ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, шундан 19 минг 531 таси бўйича якуний қарорлар қабул қилинган, 6 мниг 376 таси бўйича амалда 499,6 миллиард сўм ундирилган.
Тадбирда электр ва газ таъминоти бўйича ҳам қарздорликларни ундириш бўйича олиб борилган ишлар хусусида батафсил маълумот берилди.
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг