Самарқандда МДҲ мамлакатлари I туристик ярмаркаси бўлиб ўтади
Мазкур ярмарка Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан биринчи марта шу йилнинг 9-10 июль кунлари ташкил этилмоқда. Кейинчалик мунтазам равишда ўтказилиши мўлжалланган.
Тошкент шаҳрида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан мазкур нуфузли тадбирга тайёргарлик ишларининг боришига бағишлаб матбуот анжумани ташкил этилди.
Ташкилотчиларнинг айтишича, ярмарка МДҲга аъзо мамлакатларнинг туристик салоҳияти билан яқиндан танишиш, Ҳамдўстликдаги туризм секторининг муҳим трендлари ва янгиликларини алмашиш, туризм ташкилотлари ва бизнес вакиллари ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш учун қулай шароит яратади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Абдулазиз Аккуловнинг ишонч билдиришича, икки кунлик ярмарка амалий натижаларга бой бўлади. Унинг доирасида ўтказиладиган “МДҲ давлатларида туризм ва минтақавий ҳамкорлик: янги чақирувлар ва имкониятлар” мавзуидаги халқаро илмий-амалий семинарга илмий доира вакиллари ҳам жалб этилиб, туризмдаги камчиликлар, минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади. Муаммолар ўрганилади.
Ярмарка доирасида юртимиз ва хорижлик сайёҳлик ташкилотлари, тур компаниялари ўртасида шартномалар имзоланиши кутилмоқда.
Саид РАҲМОНОВ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг