Самарқандда “Маҳаллий аҳолининг турмуш даражасини оширишда маҳалланинг ўрни” мавзусида халқаро конференция бошланди
/364b346f88b248ed910a27cf6e9732e21003.jpg)
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Самарқанддаги Буюк ипак йўли халқаро туризм мажмуасида Ўзбекистон Президентининг “Камбағалликдан фаровонлик сари” ғояси асосида “Маҳаллий аҳолининг турмуш даражасини оширишда маҳалланинг ўрни” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
Тадбирнинг очилиш маросими аввалида маҳалла тизимини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан тайёрланган миллий маҳалла тизими фаолиятини акс эттирувчи махсус ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Шундан сўнг Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев сўзга чиқиб, иштирокчиларни қутлади ва йи-илганларга мамлакатимизда ўзини ўзи бошқариш институтлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасида амалга оширалаётган ишлар ҳамда “Маҳалла еттилиги”нинг мақсад ва вазифалари тўғрисида маълумот берди.
Хабарингиз бор, йил аввалида давлатимиз раҳбарининг тегишли қарор ва фармонлари асосида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ташкил этилди. Ўтган давр мобайнида Уюшма томонидан ўзини-ўзи бошқариш тизимини такомиллаштириш, айни йўналишда халқаро тажрибани ўрганиш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Хусусан, дунёнинг нуфузли тузилмалари билан алоқалар йўлга қўйилди. Хитой, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон давлатларига делигацияларимизнинг ташрифлари амалга оширилди.
Кўҳна кентда ўтказилаётган мазкур халқаро конференция амалга оширилаётган ана шу саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлиб, ундан кўзланган мақсад - маҳалла институти ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича Ўзбекистон тажрибасини хорижда кенг тарғиб этиш, бу борада чет давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик ўрнатишдан иборат.
Мазкур халқаро тадбир дунёнинг кўплаб нуфузли тузилмалари ҳамда 70 дан ортиқ мамлакатлар экспертларини ягона платформага бирлаштирди.
Халқаро анжуманда жумладан, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Unicef, UNDP, UNODC, UNFPA, USAID каби халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий мамлакатларнинг юртимиздаги элчилари, ўзбекистонлик соҳа мутахассислари, олимлар, маҳалла фаоллари иштирок этмоқда.
“Маҳалла еттилиги” Президент томонидан илгари сурилган ва бугун ўзини оқлаган тизим. Демак, бу тажрибани ўрганишга тўлиқ асос бор. Конференцияда дунёнинг нуфузли экспертлари ўзини ўзи бошқариш, камбағалликни қисқартириш, ёшлар сиёсати, ижтимоий ҳимоя, маҳаллада тадбиркорликни кенг тадбиқ этиш каби йўналишларда жаҳондаги энг илғор тажрибаларни ўрганмоқда.
Ялпи мажлисдан сўнг конференция иши шўъбаларга бўлинган ҳолда давом эттирилади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
(Халқ сўзи)
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг