Самарқандда киноижодкорлар билан учрашув бўлиб ўтди
Фото: «Халқ сўзи»
Шу йилнинг 15 августидан 15 сентябрига қадар Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб “Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари” ойлиги доирасида “Кинокарвон” акцияси ўтказилмоқда.
Акция доирасида Самарқанд шаҳридаги Марказий ҳарбий округнинг маданият ва маърифат марказида бир гуруҳ ижодкорлар билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» шиори остида ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Анвар Азимов, Эгамберди Раҳимов, актрисалар Вазира Юнусова, Мукаррам Бекмуродова, Анжилика Эшенбетова ҳамда актёрлар Алихан, Дилшодбек Каттабеков ҳамда Акбарали Мавлоновлардан иборат ижодий гуруҳ Марказий ҳарбий округда меҳмон бўлишди.
Таниқли актёр ва актрисалар учрашувда ўзбек миллий кино санъатидан ўрин олган энг сара ватанпарварлик руҳидаги асарлар, уларнинг яратилиш тарихи ҳамда тасвирга олиш жараёнлари ҳақида сўзлаб беришди.
Шунингдек, учрашувда кинофильм ва спектакллардан парчалар намойиш қилиниб, Ватан ва тинчликни улуғловчи куй-қўшиқлар ижро этилди.
Учрашув якунида ижодкорларга Мудофаа вазирлиги ва Марказий ҳарбий округ қўмондонлигининг ташаккурномалари тақдим этилди.
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг