Самарқандда Хитой технологияси асосида балиқлар интенсив усулда боқилмоқда
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Балиқчилик – етти хазинанинг бири. Буни сувда хазина яратаётганлар яхши билади. Қолаверса, мамлакатимизда балиқ етиштириш билан шуғулланувчи корхоналар учун етарли шароитлар яратиб берилган.
Биргина, Самарқанд вилоятида 500 дан ортиқ балиқчилик хўжаликлари мавжуд бўлиб, жами, сув ҳавзалари 10 минг гектардан зиёд.
Вилоятда балиқ етиштириш ҳажми 31608 тоннани ташкил этади. Шундан табиий ҳавза ва сув омборларда 500 тонна, қафас (садок) мосламаларида 480 тонна, аҳоли хонадонларида 1920 тонна, интенсив усулда 24240 тонна ва Словения усулида 300 тонна.
Пастдарғомдаги «Пўлат балиқ ҳавзаси» балиқчилик кластерида бугунги кунда Вьетнам сазани, Африка лаққаси, Оқ амур каби жаҳон бозорида савдоси юқори бўлган 8 турдаги балиқ етиштирилмоқда. Умумий майдони 15 гектарни ташкил этадиган ҳавзаларда 1 йилда 1000-1200 тонна балиқ етиштирилади.
Балиқлар Хитой технологияси билан интенсив усулда боқилади. Озуқалар Эрон ва Даниядан келтирилади. Чунки ушбу озуқалар балиқ гўшти сифати ва таъмида муҳим роль ўйнайди. Мазкур ҳавзада балиқларнинг боқилиш даври 4 ой бўлиб, шу муддатда 3 килогача бўлган балиқлар сотувга чиқарилади ва янги балиқлар парвариши бошланади.
— Интенсив усулнинг қулайлиги шундаки, бунда сув ва майдон тежалади, — дейди хўжалик раҳбари Умид Облоқулов. — Масалан, анъанавий усулда 1 гектарда йилига ўртача 3-5 тонна балиқ етиштирасиз. Интенсив усулда эса худди шунча майдонда, айтайлик, Африка лаққасидан 200-250 тонна олиш мумкин. Сув ва бошқа ресурсларни тежаш ҳисобига интенсив усул ўзини бир неча баробар оқлайди.
Бугунги кунда вилоятда ишлаб чиқариш қуввати 609 тонна бўлган 12 та балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган. Ушбу лойиҳаларнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида 50 га яқин янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Пайариқ ва Самарқанд туманларида балиқни қайта ишлаш янги қувватларини ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, қайта ишлаш цехининг қуввати 400 тонна этиб белгиланган.
Бундан ташқари, келгусида вилоятдаги кам ҳосилдор сунъий сув ҳавзаларига аэратор мосламаларини ўрнатиш орқали сув ҳавзалари босқичма-босқич интенсивлаштирилади ва ҳосилдорлиги уч, тўрт баробарга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг