Самарқандда Глобал инвестиция форуми ўтказилади
Самарқандда UNWTO Бош Ассамблеяси 25-сессияси доирасида Глобал инвестиция форуми ва кўргазма ташкил этилади. 17–18 октябрь кунлари ўтказиладиган форумда вазирлар ва халқаро молия институтлари раҳбарлари даражасида муҳокамалар, 5 та панель сессияси ҳамда 22 та тақдимот ўтказилиши режалаштирилган.
Форум давомида Ўзбекистоннинг 14 та ҳудуди мавжуд туристик-инвестицион салоҳияти, 3 та туристик-рекреацион зона (Зомин, Чорвоқ, Чимён), Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, 4 та стартап лойиҳалари (Япония, Чехия, Франция ва Бразилия) намойиш этилади. Бундан ташқари, Туризм қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Ўзбекистон аэропортлари” АЖ ва “Ўзбекистон вертолётлари” МЧЖларнинг стендлари ташкил қилинади.
Қолаверса, умумий қиймати 2 млрд. долларлик истиқболли лойиҳалар манзилли рўйхати шакллантирилиб, инвесторларга тақдим этилади.
Маълумот учун, UNWTO Бош Ассамблеяси сессиясида 120 дан ортиқ йирик хорижий инвесторлар ҳамда 500 дан ортиқ йирик маҳаллий компаниялар иштирок этиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг