Самарқандда электромонтёр 20 млн сўм билан ушланди
Самарқанд шаҳрида электр энергиясидан юзага келган қарздорликни камайтириб беришни ваъда қилган электромонтёр ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир ўтказилган. Унда «Энергосавдо» Самарқанд шаҳри бўлими электромонтёри А.Б. фуқаро О.Ш.нинг савдо дўконида электр энергиясидаги қоидабузарлиги учун тузилган далолатнома бўйича ҳисобланган 113 млн сўмлик қарздорлигини камайтириб бериши эвазига 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг май ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлар натижасида тизимга 94,8 млрд сўмлик зарар етказилгани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг