Май ойида 94,8 млрд сўмлик энергия ресурслари ўғирланди

Фото: «Ўзэнергоинспекция»
Май ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлар натижасида тизимга 94,8 млрд сўмлик зарар етказилган. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, инспекция томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда электр ва газ таъминоти корхоналари иштирокида сўнги бир ойда ўтказилган назорат тадбирларида 229 та ҳолатда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.
Ҳисоб-китобларга кўра, 35,6 млн кВт⋅соат электр энергияси (57,9 млрд сўм) ва 13,2 млн метр куб табиий газ (36,9 млрд сўм) талон-торож қилиниши натижасида жами 94 миллиард 887 миллион сўм зарар қайта ҳисобланган.
Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 448 та маъмурий иш расмийлаштирилган.
Таъкидланишича, қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг