Самарқандда электробуслар хизмат кўрсатишни бошлади
Фото: «Халқ сўзи»
Аввал хабар берганимиздек, Самарқанд шаҳрига Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг “Яшил шаҳар” лойиҳаси доирасида Хитойда ишлаб чиқарилган 75 йўловчи сиғимига эга бўлган 100 та электробуслар олиб келиниши белгиланган эди. Шу кунларда дастлабки 6 та электроавтобуслар шаҳар йўналишларида йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлади.
Йўловчиларнинг эътироф этишича, электробус шинам, қулай ва атроф-муҳитга мутлақо зарарсиз бўлиб, “Аэропорт-Темирйўл вокзали” манзиллари бўйлаб ҳаракатланмоқда. Электробуснинг ташқи ва ички дизайни ҳам жуда кўркам.Унда имконияти чекланган фуқаролар учун ҳам махсус ўриндиқлар алоҳида ранг ва белгилар билан ажратиб қўйилгани эътиборга лойиқ. Ички салон видеокузатув камераси, автоматик ҳаво намлигини сақлаш ва иситиш тизими билан жиҳозланган.
— Бугунги кунда электробусларга вақтинчалик автосарой ташкил қилинган, — дейди Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Акобир Ашуров. — Қувватлантириш ускуналари ёрдамида электоробуслар 4 соатда белгиланган қувватни олади ва кун давомида 300-350 километр масофада ҳаракатланади.
Таъкидлаш ўринлики, кейинги йилларда юртимизда табиат, атроф-муҳитни зарарли моддалар таъсиридан асраш мақсадида “яшил энергетика”га ўтиш энг мақбул ечимлардан бири сифатида белгиланган.
— Ҳар куни жамоат транспортидан фойдаланаман, — дейди Самандар Қўшоқов. — Халқимизга бу каби замонавий электоробуслар хизмат кўрсата бошлаганидан беҳад мамнунман.
Самарқанд — туризм шаҳри. Хориждан келадиган сайёҳу меҳмон борки, шаҳардаги ўзгаришлар, кўркам кўринишлар, муқаддас қадамжоларни эътироф этиш билан бирга, эндиликда жамоат транспортидаги бундай қулайликлардан ҳам мамнун бўлиши шубҳасиз.
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг