Самарқандда 4 минг 218 дона қалбаки алкоголь савдосига чек қўйилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида «Г.А.» МЧЖ масъул шахслари Самарқанд тумани, «Паррандачилик» МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 134,7 миллион сўмлик турли номдаги 4 минг 218 дона алкоголь ҳамда 1 минг 720 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланган.
Ушбу алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тезкор тадбир ходимлари томонидан ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг