Самарқандда 4 ҳолатда уйларнинг конструкциясига шикаст етказилгани аниқланди
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Самарқанд вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида юқоридаги ҳолатлар маълум бўлди.

Хусусан, Самарқанд шаҳрининг Рудакий кўчасида жойлашган 179-«А» сонли кўп қаватли уйнинг том қисмида ўзбошимчалик билан қурилиш ишлари олиб борилаётгани аниқланди.
Мутахассисларнинг фикрича, ушбу қурилиш кўп қаватли уйнинг лойиҳасида назарда тутилмаган бўлиб, сейсмик ҳодиса вақтида бинонинг тебранишини кучайтириб, мустаҳкамлигига зарар етказиши мумкин.

Ҳолат вилоят ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан назоратга олиниб, ўзбошимчалик билан олиб борилаётган қурилиш бартараф этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг