Самарқандда 30 нафар шахсга тегишли ер ҳамда бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар эътироф этилди

15:35 11 Апрель 2025 Жамият
323 0

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари томонидан 2024 йилнинг 5 август куни «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги қонун имзоланган. Ушбу қонун 2024 йил 8 ноябрдан кучга кирган.

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўнинчи сессиясида Каттақўрғон туманида 10 нафар, Булунғур туманида 10 нафар, Паяриқ туманида 6 нафар, Каттақўрғон шаҳрида 2 нафар, Тойлоқ туман 1 нафар, Нарпай туманида 1 нафар фуқароларнинг ер участкалари ва уларда қурилган уй-жойларга нисбатан ҳуқуқларини эътироф этиш юзасидан Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори қабул қилинди ҳамда мазкур фуқароларга ушбу ҳужжат тантанали топширилди.

— Қирқ йил аввал Қиёт маҳалласидан ер олиб, уй-жой солиб ҳозиргача яшаб келяпмиз, — дейди каттақўрғонлик 69 ёшли Нурмаҳмуд Ризанов. — Аммо ушбу уйимизга нисбатан мулк ҳуқуқи йўқ эди. Йиллар давомида шу кунларни кутиб яшадик. Бугундан бошлаб уй-жойимизнинг қонуний эгаси бўлдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер