Самарқандда 150 та меҳмонхона ўз фаолиятини бошлади

16:25 20 Август 2020 Welcome to uzbekistan
1376 0

Самарқанд вилоятида 30 га яқин зиёратгоҳ, тарихий обида ҳамда музейлар карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда иш бошлади. Шунингдек, 150 та меҳмонхона махсус йўриқнома қоидаларига амал қилиб, фаолиятини бошлади.

Махсус йўриқномага кўра, бинонинг кириш қисмида ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини доимий ўлчаш ва дезинфекциялашни йўлга қўйиш, меҳмонхонанинг бандлик даражаси 50 фоиздан ошган тақдирда тиббиёт ходимининг доимий фаолиятини таъминлаш, меҳмонларни хоналарга жойлаштиришда оилавий меҳмонлар сони уч нафардан, бошқа меҳмонлар сони икки нафардан ошмаслиги, умумий фаолият кўрсатувчи объектлар ҳар куни камида икки маротаба шамоллатилиши ва дезинфекцияланиши лозим. Шу каби ўндан зиёд талаблар асосида фаолият кўрсатиши белгиланган.

Шунингдек, меҳмонхоналарда барча турдаги оммавий тадбирлар ўтказилиши тақиқланади, умумий овқатланиш нуқталари (ресторан, бар, кафе) ва SPA хизматлари (бассейн, машғулот зали, массаж) кўрсатилиши тақиқланади.

Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?