Самарқанд вилоятида электр ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди

12:51 06 Май 2023 Жамият
548 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “Z.I. фермер хўжалиги раҳбари И.Ш. ва бошқалар хўжалик сув насосларини ҳисоблагичдан ташқари умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 171 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Худди шундай, Департаментининг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ЭТК ва газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда, “G.H.” МЧЖга қарашли қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уй, “K.S.” МЧЖнинг меҳмонхона биноси ҳамда фуқаро С.Н. хонадонида электр ва табиий газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлиги оқибатида жами 147,9 млн сўмлик табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?