Самарқанд вилоятида 2 та истеъмолчи тизимга 2 млрд. 721 млн. сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди

15:34 23 Ноябрь 2023 Иқтисодиёт
105 0

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция», ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда электр ва газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергияси ва газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан:

Пастдарғом туманида жойлашган «У. М.» фермер хўжалиги электр ҳисоблагич уланиш схемасини бузганлиги аниқланиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминот корхонасига 1 млрд. 824 млн. сўм;

Пастдарғом туманида фаолият кўрсатаётган «Н.П.Л.» оилавий корхонасига қарашли ошхона шартномасиз ва ҳисоблагичсиз газ тармоғига уланганлиги аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра тизимга 897,6 млн. сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?