Самарқанд шаҳрида сув таъминоти ва йўл тармоқларини модернизация қилишга қўшимча 270 миллион доллар ажратилади — Шавкат Мирзиёев
Самарқандлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрини аҳоли ва сайёҳлар учун қулай бўлган “бир миллионлик шаҳар”га айлантириш борасидаги режалари ҳақида маълум қилди.
“Бунинг учун Самарқанд, Пастдарғом, Оқдарё ва Тойлоқ туманлари ҳудудидан 18 минг гектар ер майдони шаҳар таркибига ўтказилади. Вилоятнинг маъмурий маркази шаҳарнинг тарихий марказидан бошқа ҳудудга кўчирилади.
Самарқанд шаҳрида сув таъминоти ва йўл тармоқларини модернизация қилишга қўшимча 270 миллион доллар ажратилади.
Шаҳарда жамоат транспорт тизими тўлиқ модернизация қилинади.
Бу мақсадлар учун 40 та янги автобус йўналиши, аэропорт, темир йўл вокзали ва тарихий марказларни боғлайдиган 5 та экспресс автобус йўналиши ташкил қилинади”, – деди номзод.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг