Самарқанд байрам оғушида
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Азим кентда «Шарқ тароналари» XIII халқаро мусиқа фестивали садолари тинмасдан туриб байрам-байрамга улашди. Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги Самарқанд вилоятида ҳам кенг нишонланмоқда.
Истиқлолимизнинг асосий байрам тантаналари Самарқанд шаҳридаги «Мўъжиза» амфитеатри ва Қорасув массивидаги «Янги Ўзбекистон» боғида бўлиб ўтди. Ҳар икки ҳудуд энг улуғ, энг азиз байрамимизга мос қилиб безатилган. Амфитеатр майдонида саҳналаштирилган томошалар ўзига хос тарзда намойиш этилди.
«Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган байрам дастурларида юртимиздаги тинчлик-хотиржамлик ва миллатлараро тотувлик, улкан бунёдкорлик ишлари, буюк аждодларимизнинг маънавий мероси ва бугунги ёш авлоднинг билим чўққиларини эгаллаш борасидаги ютуқлари, спортчиларимиз эришаётган натижалар бадиий чиқишлар орқали ифодаланди.
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов тадбир иштирокчилари ва улар орқали бутун вилоят аҳлини энг улуғ, энг азиз байрам билан табриклади.
Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан Президентимиз фармонларига кўра, турли соҳаларда фаол меҳнат қилаётган, ўзининг ташаббускорлиги ва фидойилиги билан бошқаларга ибрат бўлаётган бир гуруҳ самарқандликлар давлат мукофотлари билан тақдирлангани ҳам барчани чексиз қувонтирди.
Пойтахтдан келган ва самарқандлик санъаткорларнинг Ватанни, тинчлик ва осойишталикни мадҳ этувчи қўшиқлари байрам қатнашчилари кайфиятига кўтаринкилик улашди.
Ҳар икки манзилда тадбирлар мушакбозлик билан якунланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг