“Samarkand Marathon«да қирққа яқин давлатдан минглаб иштирокчи беллашди

10:45 07 Ноябрь 2022 Жамият
956 0

Фото: Халқ сўзи

Кеча Самарқанд шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Samarkand Marathon” халқаро хайрия югуриш марафони бўлиб ўтди. Унда қирққа яқин давлатдан 3300 дан зиёд иштирокчи 2, 10, 21,1 ва 42,2 километр масофани босиб ўтди.

Дастлаб Регистон майдонида мусобақанинг 2 километрга югуриш баҳслари старт олди.

Марафонда эркаклар баҳсида Тошкент вилояти вакили Ҳасан Мирсоатов ғолибликни қўлга киритди. У 2021 йилда ҳам финишга биринчи бўлиб етиб келганди.

Хотин-қизлар орасида ушбу масофани россиялик Камола Аблаева биринчи бўлиб забт этди.

Марафоннинг 21,1 километрга ўтказилган баҳсларида эркаклар ўртасида Евгений Фадеев марра чизиғини биринчи босиб ўтган бўлса, аёллар ўртасида қирғизистонлик спортчи Гулшаной Сатторова биринчи бўлди. 42,2 километр масофага ўтказилган эркаклар ўртасидаги баҳсларда Қозоғистон вакили Ислом Амонқош, аёллар ўртасида фарғоналик Екатерина Тунгускова ғолибликни қўлга киритди.

Марафон ғолиблари пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер