Самарада уй ёниб кетиши натижасида 5 киши жароҳатланди. Улардан бири ўзбекистонлик

09:48 10 Ноябрь 2020 Ҳужжатлар
967 0

Самара шаҳридаги ёнғин юзасидан ахборот берилган.

2020 йил 7 ноябрь куни Самара шаҳри «Промышленность» кўчаси 33-манзилда жойлашган шахсий уй ёниб кетган.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, ёнғин натижасида 5 нафар одам жароҳат олган, 4 киши вафот этган. Жароҳатланганлардан бири Ўзбекистон фуқароси A.Х. ис газидан заҳарланиш, бош юмшоқ тўқималарининг лат ейиши ташхиси билан Н.И.Пирогов номидаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасида жойлаштирилган.

Вафот этганларнинг шахси аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?