Сайхунободда 20 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади
Аҳмадали Шерназаров/«Халқ сўзи». Сайхунобод туманининг Фаровон маҳалласида узоқ вақтдан буён ташландиқ ҳолатдаги майдон фойда келтирувчи ҳудудга айланади. Унда кичик саноат зонаси ташкил қилинмоқда.
Айни кунда бу ерда «AS-UN YEM» масъулияти чекланган жамияти томонидан 20 миллион АҚШ долларилик инвестиция ҳисобидан 10 дан ортиқ турдаги омухта ем ишлаб чиқариш корхонаси қурилмоқда. Корхона ускуналари Туркиядан келтирилди.
Янги корхонада 100 та янги иш ўрни яратилади. Йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 3 млн тоннани ташкил этади.
Аввалроқ, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг