Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бир қатор ҳудудларда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарларни қўлга туширди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Департаментнинг Бекобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «А.Қ.» МЧЖ автомактаби ходими Ж.Ж. 4 нафар фуқарога гўёки Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришини айтиб, эвазига фуқаро У.Ж.дан жами 1,8 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса фуқаро М.А. фуқаро Н.О.га гўёки Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига жами 300 АҚШ доллари ва 2,3 миллион сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 1,6 миллион сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг