Сафина Саъдуллаева Словакиядаги турнирда шахсий рекордини янгилади
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Сафина Саъдуллаева Европа турнирларидаги иштирокини давом эттиради. Бу гал ҳамюртимиз Словакиядаги мусобақада қатнашди.
Гарчи Садуллаева совринли ўринларга илина олмаган бўлса ҳам, бир қатор аҳамиятли натижаларни қайд этди. Жумладан, бундан аввал Чехияда қайд этган 1.92 метр натижасини 1 смга яхшилашга муваффақ бўлди. Қайд этиш жоиз, бу Осиё қитъаси вакилалари орасида мавсумдаги энг юқори кўрсаткич бўлиб турибди.
Мусобақа анъанага мувофиқ, ёпиқ иншоотда “Banskobystrická latka” мусиқаси остида ўтказилди. 1.93 м натижа билан ҳамюртимиз тўртинчи поғонани эгаллади. Сафина қўшимча кўрсаткичлар эвазига Олимпиада чемпиони россиялик Мария Ласицкенени ҳам ортда қолдиришга муваффақ бўлди.
Ғолиб ва совриндорлар рўйхати:
“World Athletics Indoor Tour Silver”, Словакия
Баландликка сакраш, аёллар:
1. Элеанор Паттерсон (Австралия) – 1.99
2. Ярослава Магучих (Украина) – 1.96
3. Мария Вукович (Черногория) – 1.96
4. Сафина Саъдуллаева (Ўзбекистон) – 1.93.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг