Саъдуллаев ҳудудларда ёшлар учун ўтказилаётган «Бизнес-марафон»лар, мотивацион дарслар бўйича танқидларга муносабат билдирди
Сўнгги вақтларда Ёшлар ишлари агентлиги, «Ёшлар-келажагимиз» жамғармаси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда тадбиркорлар иштирокида «Бизнес-марафон» учрашувлар ташкил қилинмоқда.
Сўнгги пайтларда ушбу учрашувлар, уларда ўтказилаётган турли хил мотивацион тренинг дарслари ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан танқид остига олиниш ҳолатлари учрамоқда.
«Халқ сўзи» мухбири Инобат Аҳатова Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаевнинг бундай мотивацион дарсларнинг ёшларга фойдаси ҳақидаги фикрлари ва билдирилаётган танқидларга муносабати билан қизиқди.
«Мен тадбиркорликка ёшларни қизиқиб, шу даражада йиғилганини биринчи марта кўришим, олдин бундай учрашувлар бўлмаган. Тўғрисини айтсам, биз ҳам бир иш бошлаганимизда у мукаммал чиқмайди, хатоларимизни ўрганамиз, хулосалар чиқарамиз. Лойиҳа давом этади, лекин у ривожлантирилади. Лойиҳанинг менга ёққан томони – ёшлар бу учрашувларга ўзи қизиқиб иштирок этди.
«Бизнес марафон» иштирокчиларининг кўпчилиги жуда кучли тадбиркорлар. Фируз Аллаев, Ҳасан ва Ҳусан Мамасаидовлар ва бошқалар. Таркиб ўзгартириб, ривожлантириб борилаверади, янгилар қўшилади, кўп эътироз билдириладиганлар лойиҳадан чиқарилади.
Мақсадимиз ёшларда тадбиркорликка оид билимлар шакллансин. Хатолар бўлади, албатта. Биз ҳеч қачон мукаммал иш қилдик демаймиз», дейди Алишер Саъдуллаев.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг