Рустам Қосимжонов катта шахматга қайтмоқда. У яна нуфузли турнирда иштирок этади

15:43 08 Июль 2024 Спорт
478 0

Фото: Chesspro

Тошкентда «Рустам Қосимжонов кубоги — 2024» мусобақаси бўлиб ўтади.
«UzChess» хабарига кўра, ушбу турнир 8-9 июл кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтади. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил этади. Турнирнинг вақт назорати «Rapid 15+10» шаклида бўлиб ўтади.
Мусобақа иштирокчилари ҳам ушбу кубокнинг обрўсини кўтариб беради.
«Рустам Қосимжонов кубоги — 2024»да Ўзбекистон номидан Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Жаҳонгир Воҳидов, Рустам Қосимжонов қатнашади. Бундан ташқари, мусобақада Эроннинг биринчи рақамли шахматчиси Парҳам Магҳсоодлоо, озарбойжонлик Шаҳрияр Мамедяров, блиц шахмат бўйича уч карра жаҳон чемпиони, россиялик Александр Гришчук, руминиялик Ричард Раппорт каби кучли гроссмейстерлар совринли ўринлар учун беллашиши кутилмоқда.
Аввалроқ, Нодирбек Абдусатторов Бухарестдаги мусобақада 200 миллионга яқин пул ишлаб олгани ҳақида хабар бергандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?