Нодирбек Абдусатторов 200 миллионга яқин пул ишлаб олди. У қайси турнирда иштирок этган эди

Фото: UzChess
Руминиянинг Бухарест шаҳридаги «Grand Hotel Bucharest» меҳмонхонасида йилнинг энг нуфузли шахмат турнирларидан бири бўлиб ўтди. Ушбу турнирда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этди.
Дунёнинг энг кучли шахматчиларини ўзида жамлаган турнир «Superbet Chess Classic 2024» деб номланади ва у «Grand Chess Tour»нинг бир қисми ҳисобланади. Мукофот жамғармаси 350 минг АҚШ доллар бўлган мусобақа 26 июндан 5 июлгача давом этди. Мусобақа айланма форматда, классик вақт назоратида ташкил қилинади.
Афсуски, ҳамюртимиз турнирда муваффақиятли иштирок эта олмади. Нодирбек 9 имкониятда 4 очко тўплаган ҳолда америкалик шахматчи Уэсли Со билан 8-ўринни эгаллади. Шу тариқа, у турнирдан 14 минг 500 АҚШ доллари миқдорида пул ишлаб олди.
«Superbet Chess Classic 2024»да эса дунёнинг иккинчи рақамли шахматчиси Фабиано Каруана ғолиб бўлди. Иккинчи, учинчи ва тўртинчи ўринларни эса Алиреза Фируджа, ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандха ва Гукеш Доммаражулар эгаллашди.
Аввалроқ, Нодирбек Абдусатторов 100 минг АҚШ доллари ишлаб олиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг