Рустам Ассакалов бронза учун Куба вакилига қарши чиқади
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди.
97 кг вазн тоифасидаги Рустам бронза учун ўтиш баҳсида Корея Республикаси вакили Ким Сеунг Жунгга қарши курашди. Ажойиб ғалабага эришган курашчимиз бронзани тақдим этадиган баҳсда кубалик Габриэль Алехандро Кинделанга қарши майдонга тушадиган бўлди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Рустам Ассакалов 1984 йил 13 июлда Россиянинг Новороссийск вилоятида туғилган. 2013 йилдан бери Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келади.
Аввалроқ, Екатерина Шубина маррага энг охирги бўлиб келган, аммо ярим финал учун курашда қолганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг