Руслан Нурудинов жаҳон рекордини ўрнатди, Шарофиддин Амриддинов ҳам олтин медални қўлга киритди
Баҳрайнда якунига етиб бораётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини тугатди. Юртдошларимизнинг чиқишини Олимпиада чемпиони Руслан Нурудинов ажойиб натижаси билан якун ясаб берди.
-109 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз даст кўтариш машқида 182 кг билан бешинчи ўринни банд этган бўлса ҳам, силтаб кўтариш дастурида юксак маҳорат кўрсатиб, 242 кг билан 3 йил аввал Тошкентда ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилашга эришди. Шу тариқа, унинг умумий ҳисобда қайд этган 424 кг натижасини ҳеч бир атлет янгилай олмади ва Нурудинов учинчи бор икки кураш бўйича жаҳон чемпионлигига эришди.
Эътиборлиси, даст кўтариш йўналишида ҳам олтин медаль ҳамюртимиз Шарофиддин Амриддиновга насиб этди. Шарофиддин силтаб кўтаришда 212 кг билан олтинчи, умумий ҳисобда эса 396 кг билан бешинчи бўлди ва барча йўналишлардаги олтин медаллар Ўзбекистон терма жамоаси вакилларига насиб этди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу дунё биринчилигини 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунлади. Ушбу ғалаба ўзбек оғир атлетикасида Лос-Анжелес-2028 олимпия ўйинларига ҳозирликни бугундан бошланганлигини кўрсатмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг