«Рус адабиёти дурдоналари» 100 томли китоб нашр этилади
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Жаҳон адабиёти дурдоналари: ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этишдаги ютуқлар, муаммолар ва истиқболдаги режалар“ мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда таъкидланишича, ҳозирги кунда қўшни давлатларнинг адабий нашрлари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда. Булар қўшни мамлакатлар миллий адабиётидаги замонавий жараёнлар билан яқиндан танишиш, энг сара янги асарларни таржима қилишга имкон беради. Масалан, Қирғизистоннинг “Ала-тоо”, Қозоғистоннинг “Жулдиз”, Беларусь Республикасининг “Нёман”, “Маладосць” ва “Полимя” каби адабий журналлари билан ҳамкорлик алоқаларини мисол тариқасида келтириш мумкин.
– Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг адабий нашрларида 2019 йил давомида жаҳон адабиёти вакилларининг шеър ва ҳикояларидан ташқари, қатор йирик асарлар ҳам эълон қилинади, – дейди уюшма раиси Сирожиддин Саййид. – Фёдор Достоевскийнинг “Ака-ука Карамазовлар”, серб ёзувчиси Бронислав Нушичнинг “Ўн уч ойдан сўнг”, немис ёзувчилари Стефан Цвейгнинг “Кристина”, Эрих Мария Ремаркнинг “Қарзга олинган умр”, япон ёзувчиси Кадзуо Исигуронинг “Қалбингдан паноҳ истаб”, инглиз адибаси Шарлотта Бронтенинг “Жейн Эйр”, АҚШ ёзувчилари Тонни Моррисоннинг “Муҳаббат”, Ирвин Шоунинг “Тиланчи ва ўғри”, француз ёзувчиси Гюстав Флобернинг “Туйғулар тарбияси”, турк ёзувчиси Аҳмад Шимширгелнинг “Амир Темур” романлари таржима қилиниб, чоп этилади. Шунингдек, 2019-2021 йиллар давомида “Рус адабиёти дурдоналари” 100 томлиги нашр этилади. Бунга рус мумтоз адабиёти вакилларидан бошлаб, ХХ аср охиригача бўлган давр шоир ва ёзувчилари асарларининг ўзбек тилидаги таржималари жамланади. Ҳозир ушбу лойиҳа устида ишлар бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг