Россиянинг хатти-ҳаракатлари Европа давлатларини хавотир ва ваҳимага солиб қўйди

23:16 06 Январь 2024 Дунё
460 0

Фото: Россия Марказий ҳарбий округи матбуот хизмати

Россиянинг Украина пойтахти Киев шаҳридаги стратегик нишонларга ракета ҳужуми Европа давлатларида ваҳима уйғотди. Бу ҳақда британиялик таҳлилчи Александр Меркурис айтиб ўтди.

Экспертнинг фикрича, Украина ҳарбий инфратузилмаси Россия Қуролли кучларининг ҳужумлари натижасида катта зарар кўрган.

“Россия Федерацияси кенг миқёсда ва юқори технологияли қуроллардан фойдаланган ҳолда амалга оширган ҳужумлари билан Америка ва Европа ҳаво мудофаасига ҳаддан ташқари босим юклади. Европа Иттифоқи янги “Patriot” зенит тизимларини ишлаб чиқариш ҳақида ўйлай бошлагани боис биз хавотир ва ваҳима аломатларини кўрмоқдамиз”, деди Меркурис.

Шу йилнинг 2 январь куни Россия Мудофаа вазирлиги мамлакат ҳарбийлари Киев ва минтақадаги ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналарига ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берди. Департамент баёнотида қайд этилганидек, Россия Қуролли Кучлари ҳужум учун узоқ масофали аниқликдаги қуроллар ва учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган.

Аввалроқ АҚШ мамлакат Украинани “Patriot” тизимлари учун снарядларни етказиб беришни давом эттириш имкониятига эга эмаслигини маълум қилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?