Россияга ишлаш учун кетган ўзбекистонлик эркак бахтсиз ҳодисага учради

00:25 15 Сентябр 2024 Жамият
370 0

Жорий йил Санкт-Петербург шаҳрига ишлаш учун борган ўзбекистонлик эркак бахтсиз ҳодисага учраб, тиббий тез ёрдам машинасида “Городская Мариинская болница” шифохонасига ётқизилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаро молиявий қийин аҳволда қолиб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербургдаги вакиллигига мурожаат қилади.

Шундан сўнг у тиббий гуруҳ назорати остида, ётиқ ҳолатда Санкт-Петербург – Тошкент авиарейси орқали ватанга қайтарилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?