Россияда қийин вазиятда қолган аёл ва унинг фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди
Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Приморск ўлкасида қийин молиявий аҳволда қолган ватандошимиз Ж.Д. ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, аёл шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи билан 2019 йилда ишлаш мақсадида Приморск ўлкасига борган. Ж.Д. бир неча йиллар давомида фаррош бўлиб ишлаган. Турмуш ўртоғи Россия ҳудудида бўлиш ҳужжатларини вақтида расмийлаштирмагани учун жорий февраль ойида суд ҳукми билан Ўзбекистонга депортация қилинган.
Шу боис ушбу оила қийин вазиятда қолган ва ижарадаги уйдан ҳайдалган. Бош консулхонага қилинган мурожаатдан сўнг, Владивосток шаҳридаги ўзбек диаспорал ташкилоти вакиллари, фаол ватандошлар кўмагида фуқаро ҳамда унинг болалари турар жой ва озиқ-овқат билан таъминланди.
26 февраль куни эса «Uzbekistan airways» АЖнинг Владивосток—Тошкент йўналишидаги самолётга чипта сотиб олиб берилди ва Ўзбекистонга қайтарилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг