Россияда қаровсиз қолган 31 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

10:07 26 Август 2024 Жамият
129 0

Россия федерациясининг турли ҳудудларида қаровсиз қолиб кетган 31 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) ўзининг хорижий ҳамкасби — Россия Федерацияси Болалар омбудсмани М.Лвова-Беловага юборган сўровида қаровсиз қолдирилган вояга етмаган болаларни ҳозирда Ўзбекистон Республикасига қайтариш чоралари кўрилаётганлиги, Ўзбекистон масъул идоралари (ИИВ, ТИВ) томонидан болаларни ватанга қайтарилгунга қадар, уларни ҳозирда РФда яшаб турган ҳудудларидаги болалар муассасаларида вақтинча жойлаштирилишида тезкор амалий ёрдам сўраган.

Шу тариқа, 25 август куни 9 нафар бола, бундан аввал 22 нафар бола (13 нафари — Санкт-Петербург шаҳридан, 9 нафари — Москва шаҳридан, 8 нафари — Новосибирск шаҳридан, 1 нафари — Қозон шаҳридан олиб келинган) Ички ишлар вазирлиги вакиллари томонидан юртимизга қайтарилди.

«Фурсатдан фойдаланиб, Болалар омбудсмани бола манфаатларини таъминлаш йўлидаги тезкор ҳамкорлиги учун РФ Болалар омбудсманига ўз миннатдорлигини билдиради ва ўзаро конструктив ҳамкорлигини давом эттиради», дейилади хабарда.

Аввалроқ, Элдор Шомуродов «Рома»нинг мавсумдаги дебют голини урганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?