Россияда оғир вазиятда қолган болалар юртимизга қайтарилди

20:31 11 Февраль 2025 Жамият
285 0

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Россиядан 3 нафар бола Ўзбекистонга олиб келингани ҳақида хабар берди.

Унга кўра, 11 февраль куни, Москвадаги вақтинчалик сақлаш маркази ходимлари ҳамда Ички ишлар вазирлиги кўмагида уч нафар ўзбекистонлик бўлган вояга етмаган болалар Ватанга қайтарилди.

Ушбу болалардан бири онаси билан, иккинчиси эса ота-онасининг ишончномаси асосида бувиси билан, учинчиси ҳам ишончнома асосида опалари билан бирга меҳнат муҳожири сифатида Россияга борган.

Болаларнинг яқин қариндошлари мамлакат ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузганлиги сабабли депортация қилинган, болалар эса Москва шаҳридаги Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ҳудудий «Инсон» марказлари ходимлари, ижтимоий ходим ва психологлардан иборат ишчи гуруҳ томонидан болаларнинг ватанига қайтишини таъминлаш ва уларни ота-оналарига топшириш учун барча зарур ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилди.

Таъкидланишича, хорижда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болаларни қайтариш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?