Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан муомала қоидаларини киритиш таклиф этилди
Фото: Иллюстратив фото
Россияда «Янги одамлар» партияси депутатлари мигрантлар учун мажбурий имтиҳон тартибини тўлдириш таклифини илгари сурди. Уларга кўра, тестга аёллар билан муомала одоблари ҳам киритилиши зарур. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Депутатлар таъкидлашича, 2024 йилда Россия Федерациясида 190 минг нафар шахс бўйича маъмурий чиқариб юбориш, депортация ва реадмиссия қарорлари қабул қилинган. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 93,8 мингтага кўп.
Муаллифлар қайд этишича, чиқариб юбориш сабаблари орасида оммавий тартиббузарлик, айниқса аёлларга нисбатан ҳақоратли ёки ҳурматсиз муносабат, илтимослар ва тажовуз ҳолатлари кўпаяётгани кузатилмоқда.
— Мигрантлар аёлларга нисбатан маданий ва ҳуқуқий меъёрлардан хабардор бўлиши лозим. Ҳар қандай турдаги тажовуз ёки ноқулайлик келтирувчи ҳаракатлар маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади, — дейилади мурожаат матнида.
Депутатлар фикрича, ҳозирги пайтда рус тили, тарих ва қонунчилик асослари бўйича ўтказиладиган имтиҳонга мажбурий тарзда «аёллар билан муомала қоидалари» бўлими ҳам киритилиши керак.
Уларнинг таъкидлашича, бу ташаббус мигрантлар ва маҳаллий аҳоли ўртасида низоли ҳолатларни камайтиради, жамоат жойларида аёлларнинг хавфсизлигини кучайтиради ҳамда жамиятнинг давлат миграция сиёсатига ишончини мустаҳкамлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг