Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланмоқда

Фото: РИА Новости
13 декабргача Россиянинг барча ҳудудларида коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланади. Бу ҳақда Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Татьяна Голикова айтиб ўтди.
Таъкидланишича, Бош вазир ўринбосари мамлакат ҳудудлари билан аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлашни бошлашга тайёрлик масалалари муҳокама қилинган. Мулоқотда барча ҳудудлар эмлашга тайёрлигини билдирган.
Аввалроқ, Россиянинг Н.Ф. Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази раҳбари Александр Гинцбург аллақачон мамлакатда 150 мингдан ортиқ одам коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси билан эмланганини маълум қилган эди.
Коронавирус билан боғлиқ вазиятни кузатиш бўйича тезкор штабнинг сўнгги маълумотларига кўра, Россияда ушбу инфекция билан 2 569 126 нафар одам зарарланган. Касаллик асоратлари оқибатида 45280 киши ҳаётдан кўз юмган, 2 033 669 бемор тузалган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг