Буюк Британияда "Covid-19"га қарши оммавий эмлаш бошланди
Буюк Британия "Covid-19"га қарши оммавий эмлаш бошланган биринчи Ғарб мамлакати бўлди.
Ҳукумат томонидан аниқланган хавф гуруҳларига эмлаш жараёнида устувор аҳамият берилади. Яъни, беморларнинг ёши асосий мезон сифатида танланган. Бу жараёнда "Pfizer" ва "BioNTech" компаниялари томонидан тайёрланган вакцинадан фойдаланилмоқда.
Британия ҳукумати вакилининг сўзларига кўра, хавф гуруҳидагиларнинг аксарияти январь ойининг охирига қадар эмлаб бўлинади.
Умуман олганда, мамлакат 40 миллион доза препаратга буюртма берган.
Эмлашлар ихтиёрий, бепул ва фақат таклифнома асосида амалга оширилмоқда. Жараён Миллий соғлиқни сақлаш хизмати ходимлари томонидан тиббиёт муассасалари ёки махсус ташкил этилган марказларида амалга оширилади. Буюк Британиянинг фуқароларини ёки унинг резидентлари ушбу имкониятдан фойдаланиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг