Россияда хорижий ишчиларнинг пул ўтказмалари чекланмайди — Миграция агентлиги
Россия Давлат Думасининг молия бозори қўмитаси хорижий ишчиларнинг чет элга жўнатадиган пул миқдорини фақат расмий даромадлари билан чеклаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда рад этишни тавсия қилди.
Аввалроқ, ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчилар лойиҳа амалиётга кўчган тақдирда пул ўтказмалари шаффофлиги ошиши, мигрантлар даромадларининг катта қисми соядан чиқиб, қонуний маблағларга айланиши ҳамда солиқ тушумларининг ошиши ҳақида маълумот берган эди.
Молия бозори қўмитаси мазкур лойиҳада самарали бошқариш механизмлари кўзда тутилмагани, хусусан, унда норезидентлар томонидан ўтказилган маблағларнинг расман тасдиқланган даромадларига мувофиқлигини мониторинг қилиш тартиблари йўқлиги ва таклиф қилинган тақиқни бузганлик учун жазо чоралари белгиланмаганини инобатга олиб, рад этишни тавсия қилган.
Шу билан бирга, таклиф қилинган қоидаларни амалга ошириш механизмлари етарлича ишлаб чиқилмаган. Жумладан, олинган даромадларнинг қонунийлигини тасдиқловчи декларацияни топшириш ва унда кўрсатилган маълумотларни текшириш тартиби ҳам аниқ белгиланмаган.
Билдирилишича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши белгиланган мақсадларга зид равишда, ноқонуний меҳнат фаолияти шаклида хавфли оқибатларни келтириб чиқариши ҳам мумкин.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Россияда хорижий ишчиларнинг пул ўтказмаларига янги чекловлар ҳозирча киритилмайди. Мавжуд қоидалар ўзгаришсиз қолади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг