«Россия заифликни янги фатҳлар учун имконият деб билади» — Ғарб расмийларидан бири

17:54 20 Май 2025 Дунё
186 0

Архив фото

Ғарб махсус хизматларининг фикрига кўра, Украинадаги уруш тугагач, Россия президенти Владимир Путин янада хавфли шахсга айланади. Эстония мудофаа вазири Ханно Певкур «Bild» билан суҳбатда «Агар Украинадаги жанглар тугаса, биз учун хавф кучаяди», — деган.

Унинг фикрига кўра, сулҳ тузилган тақдирда ҳам 800 минг нафарга яқин рус аскарлари уйларига қайтмайди, улар янги топшириқ олишади.

«Bild» маълумотларига кўра, сулҳдан сўнг Ғарб разведкаси Россия қўшинларини Украинадан Финляндия ва Норвегия чегараларига, шунингдек, Болтиқбўйи мамлакатларига ҳамда Беларусга деярли Польша чегарасига кўчиришдан қўрқади. Махсус хизматларнинг фикрига кўра, бу борада аллақачон режалар мавжуд ва сўнгги ойларда Россия тегишли инфратузилмани тайёрлаган. Ҳозирча уларни амалга оширишга фақат Украинадаги уруш тўсқинлик қилмоқда.

Украинадаги уруш яқин келажакда тугаса, Россия «Ғарб-2025» машқлари пайтида Беларусга қўшин юбориши мумкин. Манбанинг эслатишича, Россия Беларусдаги ҳарбий маневрлардан 2021 йилда Украина чегаралари яқинида армияни жойлаштириш учун баҳона сифатида фойдаланган. Бу сафар шундай ҳолат Литва ёки Польша чегараларида содир бўлиши мумкин.

«Россия заифликни янги фатҳлар учун имконият деб билади. Грузиядан кейин Қрим, кейин Донбасс, ундан сўнг Украина. Агар биз Путинга қўшиб олинган ҳудудларни сақлаб қолиш имкониятини қолдирсак, у янада каттароқ қадам ташлайди», — дейди Ғарб расмийларидан бири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?