Россия ядро қуролидан фойдаланиши мумкинми? Путин ушбу саволга жавоб берди
Фото: Reuters
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ғарб нишонларига ҳужум қилиш мақсадида давлатларни қуроллантириш мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Аммо у қайси мамлакатлар эканини очиқ айтмаган.
Путин ушбу баёнотини Ғарбнинг бир қанча давлатлари Украинага узоқ масофага учувчи қуроллар етказиб бериш қароридан сўнг эълон қилган. Бундай ҳаракат «жуда жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин», — деган Путин хорижий журналистларга.
«Агар кимдир бизнинг ҳудудимизга ҳужум қилиш учун уруш ҳудудига қуролларни етказиб бериш ва биз учун муаммо туғдирса, нега биз дунёнинг бошқа уруш нуқталарига қурол етказиб беришим мумкин эмас», — деган президент.
АҚШ президенти Жо Байден Украинага Америка томонидан етказиб берилган қуролларни Россиядаги нишонларга Харков вилояти яқинида зарба беришга розилик билдирди. Аммо Оқ уй Украина узоқ масофали ATACMS ракеталарини Россияга ҳужум қилишда ишлата олмаслигини айтган.
Шунингдек, Россия раҳбари Ғарбнинг Москва ҳеч қачон ядро қуролидан фойдаланмайди, деб ўйлаши нотўғри эканлигидан огоҳлантирди.
«Негадир Ғарб Россия бундан ҳеч қачон фойдаланмайди, деб ҳисоблайди. Бизда ядро доктринаси бор. Агар кимнингдир ҳаракатлари суверенитетимиз ва ҳудудий яхлитлигимизга таҳдид соладиган бўлса, биз ўз ихтиёримиздаги барча воситаларни ишга солишимиз мумкин», — деган Путин «Reuters» агентлигининг ядровий хавф ҳақидаги саволига. Шу ўринда, Россия раҳбари бу масалани енгил қабул қилиш керакмаслигини таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг