Россия ва Хитой ўртасидаги иттифоқ Ғарб дунёси тинчлик тартибига таҳдид солмоқда — НАТО бош котиби
Foto: Reuters
Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик Ғарб дунёси тартибига таҳдид солмоқда. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Норвегияда бўлиб ўтган анжуман чоғида айтиб ўтди.
«Уларни бошқа дунё тартибини хоҳлаётгани бирлаштиради. Гап шундаки, улар бизнинг қадриятларимизни баҳам кўрмайдилар ва эркинлик ва демократияга бўлган ишончимизни бузадиган манфаатларни ҳимоя қилишга ҳаракат қилишади. Бу хавфли дунёда иттифоқ мамлакатлари бир-бирига ёпишиб олишлари керак», дейди Столтенберг .
Унинг сўзларига кўра, Россия ва Хитой томонлари ўртасида иқтисодиёт ва ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик кенгаймоқда. Бундан ташқари, Столтенберг Пекин Москвани Украинада махсус ҳарбий операция ўтказгани учун қоралашдан бош тортганини қайд этди.
Унинг таъкидлашича, Хитой НАТОни мавжуд вазиятда айблайдиган «рус ҳикоясини» тарғиб қилмоқда, шунингдек, Россиянинг альянс эшикларини янги аъзолар учун ёпиш ҳақидаги талабини қўллаб-қувватламоқда.
Аввалроқ, Столтенберг Украина можароси ҳақида гапирар экан, Москвани паст баҳолаш хавфли эканини айтган эди.
«Улар йўқотиш ва азоб-уқубатларга дош беришга катта тайёрлигини кўрсатди», дейди НАТО Бош котиби. Шу ўринда унинг қўшимча қилишича, ҳозирча Россия президенти Владимир Путиннинг Украинадаги можародаги мақсадларни ўзгартиришга тайёрлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.
Аввалроқ, НАТО ва Европа Иттифоқи ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма декларация имзоланиши ҳақида хабар берган эдик. Маълум қилинишича, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг, Европа кенгаши президенти Шарль Мишель ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ҳамкорлик тўғрисидаги учинчи қўшма декларацияни имзолайди. Бу ҳақда Шимолий Атлантика альянси сайтидаги пресс-релизда маълум қилинди.
Учрашув 10 январь куни Брюсселдаги НАТО қароргоҳида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Имзолаш маҳаллий вақт билан эрталаб соат 11:00да бўлиб ўтади. Шундан сўнг қўшма матбуот анжумани ўтказилади.
2022 йил сентябрда Столтенберг хавфсизлик ва барқарорликка ҳисса қўшадиган янги Европа Иттифоқи — НАТО декларациясини имзолаш вақти келганини айтган эди. Қўшма декларация 2021 йилда имзоланиши керак эди. Аммо бу номаълум сабабларга кўра амалга ошмай қолган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг