Россия ва АҚШ ўртасидаги навбатдаги музокара қаерда бўлиб ўтиши маълум бўлди. Унда Украина мавзуси муҳокама қилинмайди

12:27 09 Апрель 2025 Дунё
198 0

Иллюстратив фото

Россия ва АҚШ делегациялари ўртасида музокараларнинг навбатдаги раунди 10 апрель куни Россиянинг Истанбулдаги Бош консуллигида бўлиб ўтади. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги вазиятдан хабардор манбага таяниб хабар бермоқда. Бу сафарги музокараларда Украина масаласи муҳокама қилинмайди.

Элчихоналар ва консулликлар фаолиятига бағишланган маслаҳатлашувда Россия делегациясига Россиянинг АҚШдаги элчиси Александр Дарчиев, АҚШ делегациясига эса Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Соната Култер бошчилик қилади.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, бўлажак музокаралар чоғида АҚШ ва Россия дипломатлари фаолиятига тўсқинлик қилаётган техник тўсиқларни бартараф этиш муҳокама қилинади.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Тэмми Брюс 10 апрель куни Украина мавзуси муҳокама қилинмаслигини айтди.

Шу йилнинг 27 февраль куни Истанбулда дипломатик ваколатхоналар иши бўйича биринчи Россия — АҚШ учрашуви бўлиб ўтди. Қарийб 6,5 соат давом этган мулоқотда икки давлат ўртасидаги муносабатлардаги “гиж-гижлаш хусусияти берувчи омиллар” ва Москва ва Вашингтондаги элчихоналар ишидаги муаммоларга муҳокама қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?